Трампнинг "Тинчлик кенгаши" концепцияси Эрондаги уруш фонида ўз аҳамиятини йўқотди – Кремл матбуот котиби.
Дмитрий Песков Россиянинг ушбу тузилмага қўшилиши бўйича ҳеч қандай қарор йўқлигини ва ҳозирги воқелик режаларни ўзгартириб юборганини таъкидлади.
Песковнинг бошқа баёнотлари:
– Москва Вашингтон билан ҳамкорликни америкаликларнинг хоҳиши ва тайёрлигига мутаносиб равишда жадал ривожлантиришга очиқ;
– Қўшма Штатларнинг Эронга берган зарбаси бутун дунё учун узоқ муддатли ва ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқарди.