Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трампнинг оилавий бизнеси у президентликка қайтганидан кейин бир ой ичида камида 2 миллиард доллар даромад қилди — Тhe New York Times

A A A
Трампнинг оилавий бизнеси у президентликка қайтганидан кейин бир ой ичида камида 2 миллиард доллар даромад қилди — Тhe New York Times

Газетанинг ёзишича, Доналд Трамп президентлик лавозимига қайтгач, унинг оилавий бузнеси фойда кўра бошлади. Сўнгги бир ой ичида Трамп компанияларига камида 2 миллиард доллар даромад топган.

"Хусусан, $TRUMP криптовалютасининг ишга туширилиши камида 174 миллион доллар даромад келтирган. Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликлари Трамп оиласининг янги крипто-лойиҳаси – Wold Liberty Financial компаниясига инвестисион фирма орқали 2 миллиард доллар сармоя киритган. Мазкур компания Эрик Трамп ва кичик Доналд Трамп бошчилигида йилига ўнлаб миллион доллар фойда олиши кутилмоқда.

Шунингдек, Қатар Тrump бренди остида мамлакатда бунёд этилаётган 5,5 миллиард долларлик пляжли голф мажмуаси ва виллалар лойиҳасини молиялаштиришга ёрдам берган. Трамплар оиласи бу лойиҳадан лисензион тўловлар ва бошқарув хизматлари эвазига миллионлаб доллар ишлаб олади.

NYT'га кўра, Саудия Арабистонидаги бир кўчмас мулк компанияси эса Тrump International Hotel and Tower меҳмонхонаси учун 1 миллиард доллар сармоя киритган. Худди шу компания Трамп бренди остида Саудия Арабистони ва Уммонда янги меҳмонхоналар, голф майдонлари ва ҳашаматли миноралар қуришни режалаштирмоқда. Буларнинг барчаси Трамп номидан фойдаланишга асосланган бренд битимлари бўлиб, уларга яна миллионлаб доллар даромад келтиради.

Киритилди: Бугун 10:24. Ўқилди: 399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!