Бундай суҳбатлар АҚШ президентининг баёнотлари зиддиятли эканини яна бир бор намоён этади, дея хабар берди The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб.
Газета манбаларига кўра, Трампнинг яқин сафдошлари унга оммавий ахборот воситалари билан камроқ мулоқот қилишни бир неча бор маслаҳат берган. Оқ уй раҳбари маълум муддат уларнинг тавсиясига амал қилган, аммо кейин яна аввалги одатига қайтган.
"Шунингдек, президент Трамп Truth Social тармоғида постлар эълон қилишда ҳам мунтазам равишда “импровизация” қилади. Масалан, Трампнинг 7 апрел куни Эрон цивилизация сифатида йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги таҳдидли хабари миллий хавфсизлик режасининг бир қисми бўлмай, уни ўз тўқима фикри эди", — дея маълум қилган Қўшма Штатларнинг исми ошкор этилмаган расмийси.