АҚШ президентининг адвокати Трамп учинчи муддатга номзод бўлиши мумкин деб ҳисоблайди – The Wall Street Journal.
Адвокат Борис Эпштейн қонунни ўрганганини ва шундай имкониятни топганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Трампнинг ўзи дам олиш кунлари учинчи муддатга сайланиши мумкинлигини айтганди. Бироқ унинг иттифоқчиларидан бири WSJ'га президентнинг бу ҳақдаги фикрларини жиддий қабул қилмаслик кераклигини билдирди.
АҚШ Конституциясига киритилган 22-тузатиш бир шахснинг икки мартадан ортиқ президентликка сайланишни тақиқлайди. Аммо амалдаги давлат раҳбари истеъфога чиққан ёки вафот этган тақдирда президент бўлишни тўғридан-тўғри тақиқлаш Конституцияда келтирилмаган.