Европа Марказий банки собиқ раҳбари Трампнинг ғалабасидан кейин Европа иқтисодиётида шошилинч ислоҳотлар ўтказишга чақирди.
Марио Драги томонидан Европа Иттифоқи раҳбарияти учун тайёрланган юқори даражадаги ҳисоботда меҳнат унумдорлиги пастлиги ва иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашиши туфайли Европанинг АҚШ билан тенглаша олмаслиги ҳақида сўз боради.
"Ушбу ҳисоботда келтирилган тавсиялар аллақачон долзарбдир. Улар АҚШдаги сайловларидан кейин янада долзарблашди", — дея таъкидлади Драги Европа Сиёсий ҳамжамиятининг Будапештдаги саммитида.
Драги ўз ҳисоботида, хусусан, Брюсселни Европа иқтисодиётининг рақобатбардошлигини сақлаб қолиш учун йилига 800 миллиард еврогача сармоя киритишга чақирди. Европа Марказий банкининг собиқ раҳбари, шунингдек, Трампнинг президентлиги Европа Қўшма Штатлардан ортда қолаётган асосий ёвналиш ҳисобланувчи технологиялар соҳасининг ривожланишига туртки бериши мумкинлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, унинг қайд этилишича, Трампнинг протекционистик иқтисодий сиёсати Европа ишлаб чиқарувчиларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, улар учун АҚШ бозори шу пайтгача асосий экспорт йўналиши бўлиб келган.
Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел Драгининг ҳисоботини келажакдаги ислоҳотлар учун "аъло асос" деб атади.