AҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятида икки киши коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Улардан бири Трампнинг штаби раҳбари — Билл Степен.
Газетанинг ёзишича, 42 ёшли Степенга 2 октябрь, жума куни коронавирус ташхиси қўйилган. Унинг сўзларига кўра, у "гриппнинг енгил аломатларини" бошдан кечирмоқда. У карантин муддати ўтгунча уйда ишлашни ният қилган.
Шунингдек, CОVID-19 Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Келлиэнн Конуэйда аниқланди. Бу ҳақда у ўзининг твиттердаги саҳифасида ёзган. У енгил йўталга қарамай, ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Aввалроқ коронавирусга чалинган Дональд Трампнинг шифокори Шон Конли Aмерика раҳбарининг даволаниш тафсилотларини ошкор қилган эди. Шифокор Оқ уй раҳбари "қўшимча кислород"га муҳтож эмаслигини айтди. “Мутахассислар билан маслаҳатлашгандан сўнг биз ремдесивир билан даволашни бошлашга қарор қилдик. У [Трамп] биринчи дозани қабул қилди ва бемалол дам олмоқда», – деди Конли.