Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трампни рақиблари унинг Эронга қилган таҳдидларидан сўнг, президентни “руҳий жиҳатдан носоғлом” деб атаб, уни истеъфосини талаб қилишмоқда

Трампни рақиблари унинг Эронга қилган таҳдидларидан сўнг, президентни “руҳий жиҳатдан носоғлом” деб атаб, уни истеъфосини талаб қилишмоқда

Собиқ конгрессвумен Мержори Тейлор Грин АҚШ Конституциясига киритилган 25-тузатишни амалиётга татбиқ этишни, яъни агар президент жисмоний ёки руҳий жиҳатдан ўз вазифасини бажара олмаса ёхуд мамлакатни бошқаришга лаёқатсиз деб топилса, уни лавозимидан четлатиш ёки вақтинча алмаштириш жараёнини бошлашни талаб қилди. "25-тузатиш!!! Қўшма Штатларга бирорта ҳам бомба тушмади. Биз бутун бошли цивилизацияни йўқ қила олмаймиз. Бу ёвузлик ва жинниликдир", — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида. "Бу манякни лавозимидан четлаштириш керак. Мактабнинг бомбардимон қилиниши ва қизларнинг оммавий қирғинидан сўнг, Оқ уйдаги ҳарбий жиноятчи геноцид билан таҳдид қилмоқда. Конституцияга киритилган 25-тузатишни қўллаш вақти келди. Бу маняк лавозимидан четлаштирилиши шарт", — деб баёнот берди конгрессвумен Рашида Тлаиб.

Киритилди: 23:16 07.04.2026. Ўқилди: 411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!