Бугун 19 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трампга ядро портфелини ишониб топширишадими?

Трампга ядро портфелини ишониб топширишадими?

1793 йилда АҚШнинг тўртинчи президенти Жеймс Медисон уруш эълон қилиш ваколати АҚШ Конституциясида кўрсатилганидек, бир кишига эмас, балки Конгрессга тегишли бўлиши кераклигини таъкидлади. Бироқ, Медисоннинг ҳаётидан анча кейин ихтиро қилинган ядро қуроли ҳақида гап кетганда, бу тамойил амал қилмайди.

АҚШ қонунларига кўра, президент Конгресс розилигисиз уруш эълон қила олмайди, лекин у ҳарбий ҳаракатларга рухсат бериши мумкин. Баъзи таклифлар ядро қуролидан ҳар қандай фойдаланишни уруш эълон қилиш билан тенглаштиради, бу Конгресс розилигини талаб қилади.

Бироқ, қизил тугмани босиш учун ягона ваколат АҚШ президентига тегишли. Трамп зарба беришдан олдин Конгресс билан маслаҳатлашмасдан туриб, мамлакат ядро арсеналини назорат қила олади.

1945 йилда Гарри Труманнинг ядровий бомбалардан фойдаланиш қарори билан бошланган ушбу бир томонлама назорат бундай куч билан боғлиқ хавф ва масъулият ҳақида давомли мунозараларни келтириб чиқарди.

New York Times (NYT) АҚШ Конгрессининг 530 нафар аъзоси орасида ядровий қурол сиёсати ҳақидаги фикрларини тушуниш учун сўров ўтказди. 100 дан кам одам жавоб берди, асосан демократлар.

Республикачилар, асосан, президент Жо Байденнинг ваколатлари ҳақида шунга ўхшаш саволлар берилиши кераклигини таъкидлаб, хавотирларни рад этишди. Фақат битта республикачи сенатор Жефф Ван Дрю Трампнинг ядровий ваколатларини очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаб, қизил тугмани босиш ёки босмасликни президентнинг ўзи ҳал қилиши кераклигини айтди.

Демократлар сиёсат бўйича иккига бўлинган, аммо улар ядро портфелини Трампга топширишни истамасликларини айтишган. Конгрессмен Марк Такано таъкидлади: «Менинг ноқулайлигим Трампнинг импульсив ва тартибсиз хатти-ҳаракатларидан келиб чиқади, мен унга ядро қуролини ишлатиш у ёқда турсин, ҳатто майсазорни ҳам бошқаришига ишонмайман».

Газетанинг хавотирлари Вашингтон ва Москва ўртасидаги ядровий тарангликнинг кучайиши билан боғлиқ. Ноябрь ойида Россия ядровий доктринасини янгилаб, тактик қуроллардан фойдаланиш чегарасини пасайтирди.

Киритилди: Бугун 04:14. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!