Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трампга Путин билан қандай гаплашиш кераклиги ҳақида маслаҳат берилди

Трампга Путин билан қандай гаплашиш кераклиги ҳақида маслаҳат берилди

Бербок Трампга Путин билан қандай гаплашиш кераклигини маслаҳат берди.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок АҚШ президенти Доналд Трампга Россия раҳбари Владимир Путин билан бўладиган суҳбати олдидан маслаҳат берди.

Бу ҳақда Tagesschau хабар қилмоқда.

Дипломат сиёсатчини Украина манфаатларига зарар етказадиган тарзда сўзсиз ён беришдан тийилишга чақирди. "Ҳозирги пайтда европаликлар ва америкаликлар биргаликда ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишлари ниҳоятда муҳим," - дея таъкидлади у.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан 18 март куни суҳбатлашишни режалаштирганини маълум қилган эди. "Мен сешанба куни президент Путин билан гаплашаман. Дам олиш кунлари кўп ишлар амалга оширилди," - деди Трамп Air Force One самолёти бортида журналистларга мурожаат қилар экан.

Киритилди: 20:52 17.03.2025. Ўқилди: 1151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!