Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трампга алоқадор компания криптовалюталар билан боғлиқ амалиётлар туфайли 400 млн доллар зарар кўрди

Трампга алоқадор компания криптовалюталар билан боғлиқ амалиётлар туфайли 400 млн доллар зарар кўрди

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Доналд Трамп томонидан асос солинган Trump Media & Technology Group компанияси криптовалютага қилинган муваффақиятсиз инвестициялар сабабли 2026 йилнинг I чорагида 400 миллион доллардан ортиқ зарар кўрганини эълон қилган.

Bloomberg маълумотларига кўра, ўтган йилнинг июл ойида компания ўртача 108,5 минг доллардан 9,5 минг дона биткоин сотиб олган. 2026 йил феврал ойида биткоин нархи қарийб 70 минг долларга тушиб кетганида, компания уларнинг 2 минг донасини сотган.

Апрель ойи охирида Trump Media бош директори Девин Нунес компания акциялари 2022 йил бошидан бери 90 фоиздан кўпроққа тушиб кетганидан кейин истеъфога чиқди, ўшанда улар 97 доллардан ошган эди.

Шунингдек, Trump Media 17,9 миллион долларлик ижобий операцион пул оқими ва 2,1 миллиард долларлик молиявий активлар ҳақида хабар берди, бу ўтган йилнинг шу давридаги активлардан уч баравар кўпдир, деб хабар беради Bloomberg.

Киритилди: Бугун 14:20. Ўқилди: 215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!