Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трампдан антирекорд

Трампдан антирекорд

Президентлигининг 100-кунида Доналд Трамп АҚШнинг сўнгги раҳбарлари орасида энг паст қўллаб-қувватлаш даражасига дуч келди - атиги 44 фоиз унинг фаолиятини маъқуллайди.

Бу кўрсаткич худди шу босқичда Байден (54 фоиз), Обама (62 фоиз) ва кичик Буш (63 фоиз) дан паст, шунингдек, саккиз йил аввалги (45 фоиз) натижасидан ҳам ёмонроқ.

Fox News маълумотларига кўра, америкаликларнинг 59 фоизи мамлакатдаги вазиятдан норози, 71 фоизи иқтисодиётни салбий баҳолайди, 55 фоизи эса оилаларининг турмуш шароити ёмонлашаётганини таъкидлайди.

Сўровда қатнашганларнинг атиги 38 фоизи Трамп бошқарувидаги келгуси тўрт йиллик истиқболлардан руҳланмоқда - 2017 йилда бу кўрсаткич 45 фоиз эди.

Бундан ташқари, кўпчилик сайловчилар сиёсий келишмовчиликлар, соғлиқни сақлаш тизими, давлат харажатлари ва иқтисодий инқироз хавфи ҳақида ташвиш билдирмоқда. Рейтингнинг янги пасайишини Reuters/Ipsos сўровномалари ҳам тасдиқлайди, уларга кўра Трампнинг фаолиятини маъқуллаш даражаси унинг иккинчи муддати бошланганидан буён энг паст нуқтага тушди.

Киритилди: 23:18 25.04.2025. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!