Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Трамп яна ўз маъмуриятининг юқори лавозимига миллиардер номзодини илгари сурди

Трамп яна ўз маъмуриятининг юқори лавозимига миллиардер номзодини илгари сурди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп миллиардер инвестор Стивен Файнбергни Пентагон раҳбари ўринбосари лавозимига таклиф қилди.

Бу ҳақда Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.

"Стивен Файнберг мудофаа вазири ўринбосари бўлиб ишлайди ва Пентагонни яна буюк қилишга ёрдам беради", — деб ёзган Трамп. У Файнбергни "жуда муваффақиятли бизнесмен" деб атади ва илгари АҚШ мудофаа вазири лавозимига номзоди илгари сурилган Пит Хегсет билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.

64 ёшли Стивен Файнберг Принстон университетини тамомлаган. 1992 йилда у Cerberus Capital Management хусусий инвестиция компаниясига асос солган, кейинроқ Трампнинг давлат раҳбари сифатидаги биринчи муддатида Президент ҳузуридаги разведка бўйича маслаҳат кенгашини бошқарган. Американинг Forbes журнали Файнбергнинг бойлигини 5 миллиард долларга баҳолаган.

Инвестор Трамп ўз маъмуриятида юқори лавозимга кўрсатган 11-миллиардерга айланади.

Киритилди: Бугун 08:53. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!