АҚШ Украинага сўнгги ёрдам пакетини ажратади.
“Reuters” ёзишича, АҚШ яқин кунларда Украинага 1,2 миллиард долларлик сўнгги ёрдам пакетини эълон қилади.
Президент Жо Байден кўрсатмаси билан амалга оширилаётган бу галги кўмак замбарак учун ўқ-дори ва зенит-ракеталардан иборат.
Шунингдек, Оқ уй раҳбари қурол-яроқ ва ҳарбий техника захирасидан Тайванга президент ваколати остида 571 миллион доллар ажратилганини ҳам билдирди.