АҚШнинг биринчи хоними ижтимоий тармоқларда инсонларнинг алдов қурбонига айланиб қолаётганига қарши кураш билан боғлиқ дастури плагият бўлиб чиқди.
“Time” нашрининг маълумот беришича, Мелания Трампнинг бу дастури АҚШ Федерал Тижорат комиссиясининг 2014 йил стратегиясига тегишли.
Меланиянинг “Яхши бўлманг, энг яхшилардан бўлинг”, шиори эса собиқ биринчи хоним Мишел Обама 2016 йилги саммитлардан бирида ишлатган шиори бўлиб чиқди. Эсингизда бўлса, Трампнинг 2016 йилда Республикачиларнинг миллий қурултойидаги нутқи 2008 йилда Мишел Обаманинг нутқидан ўғирлик бўлиб чиққанди.