АҚШ маъмурияти ва Украина ҳукумати нодир ер металлари бўйича келишув устида ишлашни деярли якунлади ва тез орада уни имзолайди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ молия вазири Скотт Бессент унга ноёб ерлар бўйича келишув деярли якунлангани ҳақида маълум қилган. "Улар тез орада имзолайдилар", деб таъкидлади Оқ уй раҳбари.