АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп мамлакатнинг асосий душмани Венесуэланинг «Трен де Арагуа» тўдаси эканлигини маълум қилди.
Бу ҳақда «The New York Post» нашри ёзди, деб ёзади «Репорт».
«Биринчи куни мен Америка тарихидаги энг йирик депортация дастурини ишга тушираман. Биз бу безориларнинг ҳаммасини ҳайдаб чиқаришимиз керак. Мен босиб олинган ҳар бир шаҳарни қутқараман. Биз бу қонхўр жиноятчиларни қамоққа ташлаймиз, кейин эса уларни мамлакатдан ҳайдаб чиқарамиз», деди Трамп 1789 йилдаги «Хорижий душманлар тўғрисида»ги қонунни қўллаш билан таҳдид қилиб.
Эслатиб ўтамиз, жиноий гуруҳ Венесуэлада тахминан 15 йил аввал тузилган. Америка хавфсизлик кучлари жиноий гуруҳни бир қанча мамлакатлар – Перу, Чили ва Колумбия миллий хавфсизлигига таҳдид деб атаган.