Бугун 1 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Шимолий оқимлар"ни портлатишда гумонланувчилар аниқланди

"Шимолий оқимлар"ни портлатишда гумонланувчилар аниқланди

Германия Бош прокуратураси "Шимолий оқим" ва "Шимолий оқим-2" газ қувурларини портлатишда гумон қилинаётган икки кишининг шахсини аниқлади. Бу ҳақда Германия бош прокурори Йенс Роммель Der Spiegel журналига берган интервьюсида маълум қилди.

"Ҳа, биз терговда олдинга силжимоқдамиз. Биз икки гумонланувчининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлдик," - деди Роммель.

"Менинг фикримча, бу дастлаб умид боғлаш шарт бўлмаган муваффақият," - деди у ва ҳали кўп ишлар қилиниши кераклигини қўшимча қилди.

"Бошқа иштирокчиларнинг шахси, жиноятнинг сабаблари ва хусусан, операцияга давлатнинг жалб қилиниши масаласи давом этаётган тергов мавзуси ҳисобланади," - деди ГФР бош прокурори.

Киритилди: 22:36 30.11.2024. Ўқилди: 1384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!