АҚШ президенти Доналд Трамп Украинадаги можаронинг ҳал этилиши энди бутунлай Москвага боғлиқлигини ва Киев бунга рози бўлишга тайёрлигини даъво қилмоқда.
"Хўш, бу ҳақда Россиядан сўрашингиз керак. Украина келишувга тайёр," - деди Америка раҳбари Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми иштирокчиларига видео алоқа орқали мурожаат қилар экан, ундан бир йил ичида можарони бартараф этишга эришиш мумкинми, деб сўрашганда.