АҚШ президенти Доналд Трамп пайшанба куни АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши ҳақидаги махфий материалларни ошкор қилиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
Ҳужжат, шунингдек, ўлдирилган президентнинг укаси Роберт Кеннеди ва тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Мартин Лютер Кингнинг ўлдирилиши ҳақидаги илгари мавжуд бўлмаган ҳужжатларни ҳам эълон қилишни назарда тутади.
"Бу катта воқеа, шундай эмасми? Кўпчилик буни узоқ вақт, йиллар, ўн йиллар давомида кутган эди," - деди Трамп фармойишни имзолаш пайтида.