«Улар [демократлар] мен Россиянинг дўсти бўлганим, мен Россияга ишлаганим, мен Россияга жосуслик қилганим ҳақида гапиришни ёқтиришади. Бу одамлар хаста», — деган АҚШ президентлигига номзод Аризонадаги Глендейл шаҳридаги стадионда Такер Карлсонга берган интервюсида.
Унинг сўзларига кўра, унинг Россия билан алоқаси ҳақидаги гапни демократлар 2016-йилда, у сайловда Ҳиллари Клинтонни енгганида ўйлаб топишган, шундан кейин эса гўёки Америка нашрлари бу маълумотни илиб олган.
Шунингдек, Трамп ўз вақтида Россиянинг «Шимолий оқим — 2» лойиҳасини блоклаганини айтган. Бундан ташқари, республикачилар номзоди ўзининг вазифаси сифатида — Хитой ва Россияни «ажратиш»ни келтирган.