"Улар (демократлар) менга нисбатан Россиянинг дўсти бўлганимни, Россия учун ишлаганимни, ҳатто россиялик жосус бўлганимни айтишни яхши кўришади. Бу одамлар касал", – деди АҚШ президентлигига номзод Такер Карлсон билан суҳбатда.
Трампнинг сўзларига кўра, унинг Россия билан алоқаси ҳақидаги миш-мишлар 2016 йилда Ҳиллари Клинтонга қарши сайловда ғалаба қозонганида демократлар томонидан ўйлаб топилган.
Шунингдек, Трамп “Шимолий оқим–2” газ қувури қурилишига тўсқинлик қилганини айтди. Бундан ташқари, унинг мақсади – Хитой ва Россияни бўлиб ташлаш эканлигини айтган.