Шунинг учун ҳам Россия билан музокара олиб боришга тўғри келади
АҚШнинг сайланган президенти Украинани НАТОга таклиф қилиш бошиданоқ хато бўлганини айтди.
НАТО таркибидаги Украина – катта муаммо. Мен уларнинг ҳис-туйғуларини тушунаман. Ва бу масала бўйича музокараларда кўплаб хатоларга йўл қўйилди. Тушунишимча, Украина ва Россия деярли келишувга эришгандилар, бироқ Байден Украина НАТО аъзоси бўлиши кераклигини айтди. Ва келишув амалга ошмади”, дейди у журналистлар олдидаги чиқишида.