Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп Украинага янги қурол етказиб бериш режасини эълон қилмоқчи

Трамп Украинага янги қурол етказиб бериш режасини эълон қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага, жумладан ҳужумкор турдаги, янги қурол-яроғ етказиб бериш режасини тақдим этишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Axios нашри хабар берди.

Нашр манбасига кўра, Киев учун янги ҳарбий ёрдам пакетидан узоқ масофали ракеталар ўрин олиши мумкин — улар Россиянинг чуқур ҳудудларига, жумладан Москвагача етиб бориш қобилиятига эга. Бироқ манбаларга кўра, бу қарор ҳали якуний тасдиқдан ўтмаган.

Axiosнинг ёзишича, Трампнинг бундай қатъий позициясига 3 июлда Россия президенти билан бўлган телефон суҳбати таъсир қилган бўлиши м'умкин.

Суҳбатдан сўнг Трамп Франция президенти Эммануэль Макронга шундай деган:

«У [Путин] ҳамманикини олиб қўймоқчи».

Янги ташаббусга кўра, АҚШ қуроллари Европа мамлакатлари томонидан молиялаштирилади ва кейинчалик Украинага юборилади.

Аввалроқ Трамп Евроиттифоқ маблағлари ҳисобидан Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам, жумладан Patriot ЗРК учун ракеталар юборилишини маълум қилган эди.

Киритилди: 13:43 14.07.2025. Ўқилди: 813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!