Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп Украинага Tomahawk қанотли ракеталарини юбориш имкониятини кўриб чиққан — The Washington Post

Трамп Украинага Tomahawk қанотли ракеталарини юбориш имкониятини кўриб чиққан — The Washington Post

Нашр шарҳловчи Дэвид Игнатиуснинг манбаларга таяниб ёзишича, АҚШ президенти Украинага Tomahawk ракеталарини юбориш масаласини муҳокама қилган. Бироқ якунда ушбу ракеталар Киевга етказиб бериладиган қуроллар рўйхатига киритилмаган. Tomahawk ракеталари Украина ҳудудидан учирилганда Москва ва Санкт-Петербурггача етиб бориш имконига эга.

Игнатиусга кўра, ўтган ҳафтада Трамп Зеленскийдан: "Нега Москвага зарба бермадингиз?", деб сўраган. Зеленский эса "Агар сиз бизга бунинг учун зарур қуролларни берсангиз, биз буни амалга оширамиз", дея жавоб берган.

Мақолада, шунингдек, ҳозирда Украинага АТАCMS ракеталарини етказиб бериш имконияти ҳам кўриб чиқилаётгани қайд этилган.

Киритилди: 13:20 15.07.2025. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!