Парад давомида Хитойнинг гипертовушли ракеталари намойиш этилди. Улар:
YJ-21: 1000-1500 км масофадаги нишонларга зарба бера олади. Унинг самолётдан учириладиган версияси 3000 кмгача парвоз қилади.
DF-17: Ғарб матбуоти томонидан "АҚШ авиаташувчилари қотили" деб аталадиган мазкур ракета юқори тезлик ва манёвр имкониятларига эга. Унинг жанговар радиуси 1800-2500 кмни ташкил қилади.
DF-26D: Ушбу ракета 50-100 км баландликда парвоз қилиб, 5000 км масофадаги нишонларга зарба бера олади.