Бу ҳақда Россия президенти Хитойга ташрифининг якунига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Хитойга ташрифи чоғида озарбойжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев билан кўришган ва у билан қисқа мулоқот қилган.
"Мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда ҳар доим мавжуд вазиятдан келиб чиқиб саволлар туғилади. Муаммолар бор. Бугун биз президент Алиев ва унинг рафиқаси билан кўришдик, озроқ суҳбатлашдик. Ўйлайманки, Озарбойжон ва Россия ўртасидаги фундаментал муносабатлар, уларнинг ривожланишидан ўзаро манфаатдорлик охир-оқибат ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди", — деди Путин Хитойга ташрифи якунлари бўйича матбуот анжуманида.