Трамп Путин ва Зеленский билан янги телефон суҳбатлари бўлишини эълон қилди.
АҚШ президентининг сўзларига кўра, бу суҳбатлар яқин кунларда бўлиб ўтиши керак.
"Менинг президент Путинга ҳеч қандай махсус хабарим йўқ, у менинг позициямни яхши билади. Путин барибир Украинадаги уруш бўйича бир қарорга келади ва биз ундан ёки мамнун бўламиз, ёки йўқ. Агар мамнун бўлмасак, нима бўлишини ўзингиз кўрасиз", — деди Трамп Полша президенти билан учрашувда.
АҚШ етакчиси, шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский билан ҳам телефон орқали мулоқот қилишини маълум қилди. Ушбу телефон суҳбати эртага, Парижда Зеленскийнинг Европа мамлакатлари етакчилари билан учрашуви доирасида бўлиб ўтади.