АҚШ президенти Доналд Трамп Украинадаги можарони имкон қадар тезроқ тугатишни истайди, аммо уни шартлар унчалик қизиқтирмайди, деди Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон.
"Трамп урушни ўз лавозимига киришганидан кейин имкон қадар тезроқ тугатишни истайди ва бунга қандай шартлар асосида эришиш мумкинлиги уни унчалик ташвишга солмайди. У шунчаки бу [масалага] барҳам беришни хоҳлайди - бу Украина учун ёмон янгилик," - деди Болтон Япония жамоат телевидениесига берган интервьюсида.
Болтон, шунингдек, Россия фронтдаги жорий вазиятга асосланиб, ўт очишни тўхтатиш ва чегара чизиқларини белгилаш бўйича келишувга эришишдан манфаатдор бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. "Бу ўт очишни тўхтатиш қанча узоқ давом этса, ушбу чизиқларнинг Россия ва Украина ўртасидаги янги чегарага айланиш эҳтимоли шунча юқори бўлади," дея қўшимча қилди собиқ маслаҳатчи.