Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати билан келишувнинг иккинчи босқичи бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланса, Ғазодаги жангларни қайта бошлаш билан таҳдид қилди . Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда .
Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг жанговар ҳаракатларни қайта бошлаш ҳуқуқини АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ҳам , Америка етакчиси этиб сайланган Доналд Трамп ҳам қўллаб-қувватлаган . "Агар биз жангга қайтишимиз керак бўлса, биз буни янги усулларда ва катта куч билан қиламиз", деди у.