Сеул ғарбий округ суди Корея Республикаси президенти Юн Сек Ёлни фитна уюштирганликда айблаб, ҳибсга олишга қарор қилди.
Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, маҳаллий вақт билан 15-январ куни эрталаб Коррупцияга қарши тергов департаменти Юн Сеок Еолни ҳибсга олган эди.
Ушбу ҳибсга олиш 48 соатга мўлжалланган бўлиб, унинг давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи кейинги ҳибсга олиш зарурми ёки йўқлигини ҳал қилиши керак эди.
Суд бу масалани кўриб чиқишни бугун маҳаллий вақт билан соат 14:00да бошлади.