АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон Украинадаги можарони ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни амалга ошираётгани ва бу йўналишда аллақачон маълум ютуқларга эришилганини маълум қилди.
Бу ҳақда у Вашингтондаги чиқиши чоғида маълум қилди, деб ёзади “Репорт”.
"Биз бу муаммони ҳал қилиш учун қаттиқ ишламоқдамиз". “Ўйлайманки, биз бу (уруш – таҳр.) тўхташини таъминлаш борасида муваффақиятга эришмоқдамиз”, деди у.
Трамп яна бир бор Украинада уруш бошланишида айбнинг бир қисми ўзидан олдинги президент Жозеф Байденда эканлигини таъкидлади.