АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп якшанба куни Нью-Ёркдаги "Мэдисон Сквер Гарден"да катта митинг ўтказди ва унда Россияни тўрт марта тилга олди. Бу ҳақда ТАСС мухбири хабар бермоқда.
АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп якшанба куни Ню-Ёркдаги Мадисон Сқуаре Гарденда катта митинг ўтказди ва унда Россияни тўрт марта тилга олди. Бу ҳақда ТАСС мухбири хабар бермоқда.
Ўз нутқи давомида Трамп ички масалаларга катта эътибор қаратди, бир қанча ташқи сиёсат мавзуларига тўхталди ва демократ номзод Камала Харрисни фаол танқид қилди. Украинадаги можаро ҳақида гапирар экан, Трамп икки марта Россия етакчиси Владимир Путинни тилга олди ва яна «у билан яхши муносабатда бўлишини» таъкидлади.
Асосий иттифоқчилар, жумладан, вице-президентликка номзод Жеймс Девид Венс, тадбиркор Илон Маск, Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон, президентликка собиқ номзод Роберт Кеннеди ва журналист Такер Карлсон Трамп билан саҳнага чиқди.