АҚШ Божхона хизмати 24 февралдан бошлаб Трамп томонидан белгиланган савдо тарифларини ундиришни тўхтатишини маълум қилди.
АҚШ Божхона хизмати Cargo Systems Messaging Service орқали юк ташувчиларга юборилган хабарда сешанба кунидан бошлаб Трампнинг Халқаро фавқулодда иқтисодий ваколатлар тўғрисидаги қонун (IEEPA) доирасидаги аввалги фармонларига боғлиқ барча савдо божлари бекор қилинади.
Божхона хизмати АҚШ Олий судининг Трамп божларни ноқонуний киритгани ҳақидаги қароридан кейин ҳам бир неча кун давомида назорат-ўтказиш пунктларида бож ундиришни давом эттиргани сабабларини билдирмади. Хабарда маблағлар импорт қилувчиларга қайтарилиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот берилмаган.
2026 йил 20 февралда АҚШ Олий суди президентнинг IEEPA қонуни доирасидаги ваколатлари етарли эмаслигини тасдиқлади ва Трампнинг кўплаб давлатларга нисбатан тарифларни бир томонлама жорий қилганини қонунга хилоф деб топди. Ушбу қарорни 6 нафар судя маъқуллаб овоз берди, 3 нафар судя қарши чиқди. Доналд Трамп Олий суднинг қарорини “шармандали” деб атади ва у “чет эл манфаатлари таъсири остида” қолганини иддао қилди.