Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп: "Тинчлик Кенгаши мамлакатлари Ғазони қайта тиклаш учун 5 миллиард доллар ажратади"

Трамп: "Тинчлик Кенгаши мамлакатлари Ғазони қайта тиклаш учун 5 миллиард доллар ажратади"

19 февраль куни бўлиб ўтадиган биринчи йиғилишида Тинчлик Кенгашига аъзо давлатлар Ғазо секторини қайта тиклаш учун 5 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишга ваъда беришади.

АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, 19 февраль куни Вашингтон Тинчлик институтида бўлиб ўтадиган Тинчлик Кенгашининг биринчи йиғилишида аъзо давлатлар Ғазода қайта тиклаш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 5 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишга ваъда беришади. Бундан ташқари, Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, Тинчлик Кенгашига аъзо давлатлар Фаластин анклавида "тинчлик ва хавфсизликни сақлаш" учун "минглаб қўшинларни жойлаштиришга" тайёр.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!