Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Трамп TikTok платформасини АҚШда сақлаб қолишга ҳаракат қилишини тан олди

Трамп TikTok платформасини АҚШда сақлаб қолишга ҳаракат қилишини тан олди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп америкалик фойдаланувчилар учун Қўшма Штатларда тақиқ остида қолган TikTok ижтимоий тармоғини сақлаб қолишга уриниш эҳтимолини истисно қилмади.

Сиёсатчи ўз позициясини Феникс (Аризона) шаҳрида бўлиб ўтган AmericaFest анжуманида айтиб ўтган.

"Мен TikTok ҳақида ўйлаб кўраман. Биз TikTokга келдик ва миллиардлаб томошалар кўринишида ажойиб жавоб олдик", - деди у.

Трампнинг қўшимча қилишича, унга ушбу ижтимоий тармоқдаги нашрлари статистикаси тақдим этилганда, у “бир муддат” уни Қўшма Штатларда қолдириш ҳақида ўйлаган.

Платформа 2025 йил 19 январгача, сайланган президент инаугурациясидан бир кун олдин сотилиши ёки блокланиши керак. Ижтимоий тармоқ маъмурияти ва сервисга эгалик қилувчи Хитойнинг ByteDance компанияси бу АҚШдаги 170 миллион ТикТок фойдаланувчисининг сўз эркинлиги ҳуқуқини бузаётганига ишончи комил.

Киритилди: Бугун 08:57. Ўқилди: 248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!