АҚШ президенти Доналд Трамп туғилиш ҳуқуқи асосида бериладиган фуқароликни бекор қилиш талабини АҚШ Олий судигача етказишга тайёр.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливитт журналистларга ўтказилган брифингда маълум қилди.
"Ушбу маъмурият туғилиш ҳуқуқи асосидаги фуқароликни конституцияга зид деб ҳисобламоқда, - деди Ливитт. - Агар зарур бўлса, биз бу масалада Олий судгача курашишга тайёрмиз, чунки Трамп буни мамлакатимиз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш ва ватанимизни ҳимоя қилиш учун зарур қадам деб билади".