Россия "Украина масаласи" бўйича келажакдаги музокараларда "Украинанинг суверенитети етишмаслигини ва ўз сўзлари учун жавобгарликни хоҳламаслигини инобатга олади," дея маълум қилди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Музокаралар томони ҳатто имзоланган келишувларни ҳам бажармаётган вазиятда Москва қандай ҳаракат қилиши керак?" деган саволга жавоб берар экан, Песков шундай деди: "Хулоса чиқарасанки, бу мамлакат ўз сўзлари учун етарлича жавобгар бўла олмаяпти. Ва ҳар сафар улар билан келишувлар тузишда, уларнинг суверенитети етишмаслиги ва уларга бўлган ишончсизликни ҳисобга олган ҳолда маълум тузатишлар киритиш керак бўлади, бу энди ҳеч қаерга йўқолмайди."