Бугун 12 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп: "Сунъий интелектда ғалаба қозонмасак, жуда ёмон аҳволда қолишимиздан хавотирдаман"

Трамп: "Сунъий интелектда ғалаба қозонмасак, жуда ёмон аҳволда қолишимиздан хавотирдаман"

Сунъий интеллект (СИ)нинг ривожланиши инсоният учун хавф туғдирмайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар миллий конвенциясидаги нутқида айтиб ўтди.

Шу билан бирга, Америка етакчиси сунъий интеллект соҳасидаги муваффақиятсизликлар Қўшма Штатлар учун ҳалокатли бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

"Агар биз СИда ғалаба қозонмасак, жуда ёмон аҳволда қолишимиздан хавотирдаман", деди Трамп.

У шунингдек, Қўшма Штатлар СИ ривожланишида бошқа мамлакатлардан анча олдинда эканлигини айтди.

11 сентябрь куни аввалроқ АҚШнинг етакчи сунъий интеллект компаниялари бошқа СИ воситаларидан фойдаланган ҳолда қочиб кетган алгоритмлар учун фавқулодда вазиятларга жавоб бериш тизимини яратаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 14:00 11.09.2026. Ўқилди: 649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!