Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп ЦРУнинг Венесуэлада махфий амалиётлар ўтказиш режаларини маъқуллади — NYT

Трамп ЦРУнинг Венесуэлада махфий амалиётлар ўтказиш режаларини маъқуллади — NYT

АҚШ президенти Доналд Трамп Марказий разведка бошқармаси (ЦРУ)нинг Венесуэлада махфий амалиётлар ўтказиш режаларини маъқуллагани ҳақида The New York Times ўз манбаларига таянади.

Нашр ёзишига кўра, ушбу амалиётлар Вашингтоннинг эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларига тайёргарлик сифатида баҳоланиши мумкин. Манбалар таъкидлашича, ЦРУнинг режалаштирилаётган фаолияти АҚШнинг кейинги амалий қадамлари учун қулай шарт-шароит яратишни мақсад қилган бўлиши эҳтимол.

Газета қайд этишича, режаларнинг тафсилотлари ошкор этилмаган, бироқ АҚШ ҳукуматининг Венесуэладаги вазиятга нисбатан кескин сиёсий ёндашуви фонида бундай амалиётлар янада фаоллашиши мумкинлиги таъкидланади.

Вашингтон ҳозирча ушбу маълумот юзасидан расмий изоҳ берилмаган.

Киритилди: Бугун 14:14. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!