Бу Трампнинг иккинчи президентлик муддати давомида хорижий давлат раҳбарига кўрсатиладиган бундай даражадаги биринчи расмий кутиб олиш маросими бўлади.
Ташриф давлат ташрифи мақомида, тўлиқ дипломатик маросим билан ўтказилиши режалаштирилган. Дастурда қизил гилам, ҳарбий эскорт, давлат мадҳияларининг ижроси ва Оқ уйда давлат зиёфати ўрин олади.
ОАВ маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти Пекинга алоҳида ҳурмат намойиш этиш орқали Хитой томонидан муайян ён беришларга эришишга умид қилмоқда.
«Гап ҳурмат ҳақида ва уни президент билан тенг даражада қабул қилиш ҳақида кетмоқда... Си ҳақиқатан ҳам президент билан тенг сифатида қабул қилинишни истайди ва хитойликлар учун бу жуда катта аҳамиятга эга бўлади», — деди америкалик амалдор.