Шундан сўнг, ресторанлар тармоғи президентликка номзодларнинг ҳеч бирини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.
Куни кеча АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод овоз бериш натижаси сайлов натижасини белгилайдиган штатлардан бири бўлган Пенсилваниядаги McDonald's ресторанига ташриф буюрди. Трамп маълум муддат давомида овқат тайёрлашда, картошкани қадоқлашда ва мижозларнинг буюртмаларини тарқатишда ёрдам берди. Кейин у ўша ернинг ўзида матбуот анжумани ўтказди.
Трампнинг ташрифидан сўнг, McDonald's сайланадиган лавозимларга, шу жумладан Қўшма Штатлар президентлигига номзодларни қўллаб-қувватламаслиги ҳақида баёнот берди. Компания Трампнинг ўзи ресторанга ташриф буюришни хоҳлаганини қўшимча қилди.
"Биз бунга ўз қадриятларимиз нуқтаи назаридан ёндашдик: биз ҳамма учун очиқмиз", дея тушунтирди McDonald's.
McDonald's Трампнинг рақиби Камала Ҳаррисни ҳам ўз ресторанларига таклиф қилди. Аввалроқ Ҳаррис McDonald's тармоғида талабалик даврида ишлаганини айтган эди.