Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп Саудияга йўл олди: Форс кўрфази давлатлари билан муҳим музокаралар кутилмоқда

Трамп Саудияга йўл олди: Форс кўрфази давлатлари билан муҳим музокаралар кутилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда Форс кўрфази давлатлари раҳбарлари иштирокида саммит ўтказмоқчи.

Бу ҳақда Axios ёзмоқда.

"Трамп май ойи ўрталарида Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Форс кўрфази давлатлари раҳбарлари билан саммит ўтказиши кутилмоқда," - дейилади нашрда.

Саммитда Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қувайт, Уммон ва Қатар раҳбарлари иштирок этади. Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, Трампнинг ташрифи Вашингтоннинг Форс кўрфази мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидлаши керак.

Оқ уй раҳбарининг Ар-Риёдга келиши 13 майга режалаштирилган, саммит эртаси куни ўтказилиши мумкин.

Кейин Трамп Доҳа ва Абу-Дабига йўл олади. Сафарлар доирасидаги асосий масалалар инвестициялар, қурол-яроғ савдоси ва сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик бўлади.

Киритилди: 19:16 03.05.2025. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!