Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп Россия президентини қўллаб-қувватлаётганларни Америка иқтисодиёти ёки Путинга ёрдам бериш ўртасида танлов қилишга мажбурламоқчи

Трамп Россия президентини қўллаб-қувватлаётганларни Америка иқтисодиёти ёки Путинга ёрдам бериш ўртасида танлов қилишга мажбурламоқчи

АҚШ сенатори Линдси Грэм бир қатор давлатларни Россия билан иқтисодий ҳамкорлик учун танқид қилди ва яқин орада жавоб чоралари жорий этилишини эълон қилди.

Бу ҳақда у CBS News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Грэм асосий эътиборини Ҳиндистонга қаратди, унинг сўзларига кўра, Россия нефтини арзон нархларда сотиб олиб, кейин "қайта сотади". Сиёсатчининг айтишича, у бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп билан гаплашган ва Америка етакчиси Россияга нисбатан "ҳаракат қилиш вақти келди" деб ҳисоблайди.

Грэм таъкидлаганидек, Трамп "Россия президентини қўллаб-қувватлаётганларни Америка иқтисодиёти ёки Путинга ёрдам бериш ўртасида танлов қилишга мажбурламоқчи". Бундан ташқари, у Хитой, Ҳиндистон ва Бразилияга "Путинга ёрдам беришда давом этишса, катта зарар кўриши" билан таҳдид қилган. Шу билан бирга, сенатор Трамп Россия Федерацияси билан музокаралар бўйича эшикни очиқ қолдирганини, бироқ у "ёпилиш арафасида" эканини айтди.

Киритилди: 09:40 14.07.2025. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!