Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп рекорд даражадаги шатдаунни тугатувчи қонунни имзолади

Трамп рекорд даражадаги шатдаунни тугатувчи қонунни имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп федерал ҳукуматни молиялаштиришни 2026 йил 30 январгача давом эттириш ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади.

АҚШ ҳукуматининг рекорд даражадаги ёпилиши (шатдаун) 43-кунига етди.

Вакиллар палатаси аввалроқ қонун лойиҳасини маъқуллаган эди.

Трампнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси имзоланганидан бери “федерал ҳукумат нормал фаолиятга қайтмоқда”. Шу билан бирга, Америка етакчиси яна бир бор ўзининг демократ сиёсий рақибларини ёпилишда айблаб, АҚШда 20 минг рейснинг бекор қилиниши ёки кечикиши, “бир миллиондан ортиқ давлат ишчилари”нинг иш ҳақининг йўқолиши ва кўплаб кам таъминланган америкаликларга озиқ-овқат ёрдами кўрсатилмагани учун улар жавобгар эканлигини даъво қилди.

Январь ойи охиригача ҳукумат операцияларини молиялаштиришдан ташқари, қонун лойиҳаси бутун 2026 молиявий йил учун АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фахрийлар ишлари бўйича департаменти ва АҚШ ҳарбий қурилиш дастурларини амалга ошириш учун ажратмаларни ҳам назарда тутади. Шунингдек, у Вашингтон маъмуриятининг ҳукумат ходимларини ишдан бўшатишини бекор қилишни ва декабрь ойи ўрталарига қадар тиббий суғурта чоралари бўйича овоз беришни талаб қилади.

Киритилди: 10:20 13.11.2025. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!