Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп қоғоз найчаларни бекор қилади: "ПЛАСТМАССАГА ҚАЙТАМИЗ!"

Трамп қоғоз найчаларни бекор қилади: "ПЛАСТМАССАГА ҚАЙТАМИЗ!"

Президент Доналд Трамп қоғоз найча ишлаб чиқаришга бўлган интилишни тўхтатиш ҳақидаги ижро фармонини имзолашини маълум қилди.

"Мен келаси ҳафта Байденнинг ишламайдиган қоғоз найчалар ҳақидаги аҳмоқона ташаббусига чек қўядиган ижро фармонини имзолайман," - деб ёзди Трамп Truth Social'да. "ПЛАСТМАССАГА ҚАЙТАМИЗ!"

2024 йил ноябрь ойида собиқ президент Жо Байден пластик ифлосланишнинг олдини олиш бўйича миллий стратегияни эълон қилганди. Байден янада барқарор материалларга ўтишга эътибор қаратган ҳолда пластик, жумладан, пластик найчалардан фойдаланишни камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлади. Бу мамлакатнинг бир марталик пластмассага қарамлигини камайтириш йўлидаги қадам эди.

Илгари Трампнинг 2020 йилги президентлик сайлов кампанияси даврида пластик найчалар сотилганди. "Трамп" сўзи ёзилган қизил найчалар "liberal" қоғоз найчаларга муқобил сифатида тақдим этилганди.

"Либерал қоғоз найчалари ишламайди," - дейилган эди Трамп сайтида 2019 йилда. "Президент Трамп билан бирга туринг ва бугун қайта ишланадиган найчаларингизни сотиб олинг."

Киритилди: 22:10 08.02.2025. Ўқилди: 1624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!