Бу ҳақда Оқ уй вакили журналистларга маълум қилди.
"АҚШ президенти Доналд Трамп Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашди", — деди америкалик расмий.
АҚШ етакчисининг пресс-пулидан олинган хабарга кўра, Оқ уй президент Трамп Қатар бош вазири билан учрашганини тасдиқлаган, бироқ учрашувда нималар муҳокама қилинганига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ Politico Қатар бош вазири Нью-Йорк ва Вашингтонга ташриф буюриб, АҚШ президенти Доналд Трамп, махсус вакил Стив Уиткофф, вице-президент Жей Ди Венс ва давлат котиби Марко Рубио билан учрашиши ҳақида хабар берган эди. Нашрнинг ёзишича, томонлар Исроилнинг Доҳага берган зарбасини, шунингдек, Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича музокараларни муҳокама қилини режалаштирган.