Телеканал бу ҳақда европалик дипломатларга таяниб хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, Россия бунинг эвазига фронт чизиғинининг бошқа ҳудудларини музлатиши керак.
Financial Times нашрига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Володимир Зеленский ва европалик етакчилар билан телефон орқали суҳбатда Украина ўз ҳудуди борасида қарорни мустақил равишда қабул қилиши кераклигини билдирган.
Reuters'нинг ёзишича, Украина президенти Донбассни Россияга топшириш эвазига фронтни музлатиш таклифини рад этган.
Ҳозирги вақтда Россия қўшинлари Донецк вилояти ҳудудининг қарийб 70 фоизини назорат қилмоқда. Шу билан бирга, Financial Times'нинг ёзишича, Киев назорати остида қолаётган аҳоли пунктлари Украина Қуролли кучларнинг операциялари ва шарқий фронт бўйлаб мудофааси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳисобланади.