"Мен ҳар доим Россия президенти Владимир Путин билан жуда яхши муносабатда бўлганман, лекин у билан нимадир содир бўлди. У бутунлай ақлдан озди! У кўплаб одамларни беҳуда ўлдиряпти, бу ерда гап фақат аскарлар ҳақида кетмаяпти. Ракеталар ва дронлар ҳеч қандай сабабсиз Украина шаҳарларини ўққа тутмоқда", — деб ёзди Қўшма Штатлар президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Трампнинг сўзларига кўра, агар Путин бутун Украинани босиб олишга уринса, бу “Россиянинг қулаши”га олиб келади.
АҚШ президенти, шунингдек, Украина етакчиси Володимир Зеленскийни ҳам танқид қилиб, уни "ўз мамлакатига фойда келтирмаётганлик"да айблади.
"Зеленский айтаётган ҳар бир гап муаммо туғдиради, менга бу ёқмайди, бундай гаплар тўхтатилгани маъқул. Агар мен президент бўлганинда, мазкур уруш ҳеч қачон бошланмаган бўларди. Бу — Зеленский, Путин ва Байденнинг уруши, “Трампники” эмас. Мен фақат унга барҳам беришга ҳаракат қиляпман", — дея таъкидлади Доналд Трамп.