АҚШ президенти Доналд Трамп агар керак бўлса, Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский билан уч томонлама учрашув ўтказишга тайёр.
Бу ҳақда Америка етакчиси Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда тасдиқлади, деб хабар беради “Репорт” .
“Агар бу муҳим бўлса”, деди Трамп юқорида тилга олинган уч томонлама учрашув истиқболларини изоҳлаш сўралганда.
"Ҳозирги босқичда биз президент Путин билан [учрашув] устида ишлаяпмиз. Келинг, ишлар қандай кетаётганини кўрамиз. Менимча, ҳаммаси яхши, лекин кўрамиз", - деди Америка раҳбари.