Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп: "Путин ҳам худди мен каби, Исроил ва Эрон ўртасидаги бу уруш тугаши керак деб ҳисоблайди"

Трамп: "Путин ҳам худди мен каби, Исроил ва Эрон ўртасидаги бу уруш тугаши керак деб ҳисоблайди"

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан Эрон атрофидаги вазиятни батафсил муҳокама қилганини ва Украина масаласига ҳам тўхталганини айтди.

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

"Президент Путин бугун эрталаб менга қўнғироқ қилиб, туғилган куним билан жуда меҳр билан табриклади, бундан ҳам муҳими, ўзи жуда яхши биладиган Эрон ҳақида гапирди. Биз жуда батафсил гаплашдик. Россия ва Украина ўртасидаги вазиятга анча кам вақт ажратилди", — деди Америка раҳбари.

Путин билан телефон суҳбатидан сўнг Трамп Эрон ва Исроил ўртасидаги можарога барҳам бериш зарурлиги борасида у билан ҳамфикр эканини айтди.

"У ҳам худди мен каби, Исроил ва Эрон ўртасидаги бу уруш тугаши керак деб ҳисоблайди. Мен эса унинг уруши ҳам тугаши кераклигини тушунтирдим", - дейди Трамп.

Киритилди: 08:25 15.06.2025. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!